Фарғона вилоятида 4 ёшли бола дарёга чўкиб кетди
Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 4 ёшли бола сувда чўкиб ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 21 июль куни содир бўлган. Мактабгача таълим ташкилотининг 4 ёшли тарбияланувчиси бепарволик оқибатида муассасадан чиқиб кетиб, дарёга чўкиб вафот этган.
Бу бўйича вилоят ФВБга ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган. Боланинг жасади қўшни қишлоқда маҳаллий аҳоли томонидан олиб чиқилган.








