Ҳиндистонлик аёл телефон портлаши оқибатида вафот этди
У ухлашдан олдин телефонни ёстиқ ёнида қолдирган.

Ҳиндистонлик аёл Redmi 6А портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, аёл телефонини бир кеча қувват қурилмасида қолдирган ва уни бошининг ёнига қўйиб ухлаган. Шундан сўнг телефон портлаб, унинг юзига жиддий жароҳат етказган. Портлаш оқибатида аёл вафот этган.
Aёл телефондан фақат қўнғироқ қилиш ва Youtube’да видео томоша қилиш учун фойдаланган.
Xiaomi компанияси ходимлари aйни пайтда марҳумaнинг оиласи билан боғланиб, воқеа сабабларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.








