Москвада Европадаги энг катта аттракцион очилди
Унга ҳар йили 2,5 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюриши кутилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин пойтахтда бунёд этилган “Москва қуёши” номли янги аттракционни очиб берди.
У ҳар бири 15 тагача меҳмонни сиғдира оладиган 30 та ёпиқ кабинадан иборат. Кабиналарда видеокузатув тизими, оператор билан алоқа тугмаси ва иқлим назорати мавжуд. Бешта кабина шаффоф пол билан жиҳозланган.
Саёҳат 18 дақиқа 40 сония давом этади. Ҳар бир айланишда аттрацион 450 кишини сиғдира олади.
Бугунги кунга қадар Европадаги энг катта айлана аттракционнинг баландлиги 135 метр эди. “Москва қуёши” нинг баландлиги 140 метр. Унга ҳар йили 2,5 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюриши кутилмоқда.








