Намангандаги газ заправкада машина ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги газ заправкалардан бирида машина ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Ҳодиса бугун, 10 сентябрь куни соат 17:22 да Янги Наманган тумани “Мингчинор” МФЙ Косонсой кўчасида жойлашган АГТКШ ҳудудида содир бўлган. Унда “Даштбоғ” МФЙда яшовчи фуқарога тегишли Labo Damas русумли автомобилда ёнғин чиққан.
Воқеа жойига ФВБнинг 3 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган ва олов ўчирилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








