Жаҳон

Нур-Султон ва Бишкек ўзаро савдони янада ривожлантиришга келишиб олди

Шу муносабат билан махсус меморандум имзоланган.

Нур-Султон ва Бишкек ўзаро савдони янада ривожлантиришга келишиб олди

 

Қирғизистон ва Қозоғистон савдо жараёнларини соддалаштиришга келишиб олди. Икки давлат ўртасида бу бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

 

Томонлар савдо жараёнларини соддалаштириш билан бирга бизнесга тўсиқларни олиб ташлашга ҳамда электрон ҳужжатларни ўзаро алмашишни ривожлантиришга ҳам келишган.

 

Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин Қирғизистонни Нур-Султоннинг энг муҳим савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири деб атаган.

 

“Қозоғистон статистикасига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 2022 йил январь-июнь ойларида 495.7 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5.7 фоизга юқори. Экспорт 303.3 миллион долларни, импорт 192.3 миллион долларга етган”, – деган вазир.

 

Аввалроқ Қозоғистон Россияни тарк этган компанияларни ўз ҳудудига жалб қилмоқчи эканлиги маълум бўлганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Нур-Султон ва Бишкек ўзаро савдони янада ривожлантиришга келишиб олди | Zamon.uz