Қашқадарёда мактаб ўқувчиси жонига қасд қилди
Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 11-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ўқувчи жонига қасд қилгани бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Айни пайтда Нишон тумани прокуратураси ҳамда вилоят ХТБ масъул ходимлари томонидан воқеа сабабларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.








