Жаҳон

Қироличанинг дафн этилиш санаси маълум бўлди

Унга қадар Шотландияда видолашув маросимлари ўтказилади.

Қироличанинг дафн этилиш санаси маълум бўлди

 

Бугун, 10 сентябрь куни Елизавета ИИ нинг жасади Эдинбургдаги Холируд саройига етказилади ва Шотландия халқи марҳум қиролича билан видолашиш учун тахт хонасига йиғилади.

 

Ташиш пайтида қўрғошин тобутидан фойдаланилади – бу Британия қироллик оиласининг анъанаси. Бу танани узоқ вақт давомида муносиб ҳолатда сақлаш учун амалга оширилади.

 

Якшанба куни қирол Чарлз ИИИ Шотландия пойтахтига келади. Янги монарх Эдинбург соборидаги маросимга бошчилик қилиши кутилмоқда.

 

12 сентябрь куни видолашув маросими тугагандан сўнг, Елизавета ИИ нинг жасади поездда Лондонга етказилади ва Букингем саройининг тахт хонасига жойлаштирилади. Сўнгра у Вестминстер саройига олиб борилади ва ҳамма монархга сўнгги ҳурматини кўрсатиши мумкин.

 

Дафн маросими 18 сентябрь куни бўлиб ўтади. Вестминстер саройи томошабинлар учун эрталаб соат саккиз яримда ёпилади ва бир соатдан кейин қироличанинг тобути Вестминстер аббатлигига етказилади.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"