Бугун 4 та вилоятда ёмғир ёғиши кутиляпти
Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

“Ўзгидромет” 11 сентябрь куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 15-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17, кундузи 23-25 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим ҳудудларида куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Сурхондарё вилоятида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 метр/секундга етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23, кундузи 34-39 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 метр/секундга етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 м дан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 18-23 даража бўлади.








