Ўзбекистон

Фарғонада уй шароитида укол олган қиз вафот этди

Ҳолат юзасидан собиқ ҳамшира суд қилинган.

Фарғонада уй шароитида укол олган қиз вафот этди

 

 

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида собиқ ҳамшира уй шароитида укол қилиши оқибатида қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида хабар қилинди.

 

Маълум бўлишича, айбланувчи 1988-2000 йилларда туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаган. Кейинчалик соғлиги ёмонлашгач, ишламай қўйган ва қишлоқдошларининг илтимоси билан уй шароитида буюрилган уколларни қилиб келган.

 

Овсинининг келини ҳам қизи бетоб экани, шифокор ёзиб берган уколларни қилиб беришини илтимос қилгач, қариндошига йўқ, деёлмаган ҳамшира шифокор тавсия қилган “Сефтокс” номли кукунни 10 грамм “Новокаин” билан эритган ва эритманинг 0,1 грамини беморнинг чап қуймуч қисмига синама тарзда юборган.

 

Орадан 3-4 дақиқа ўтгач, қиз қорни оғриётганини айтиб, қайт қилиб юборган ва сал ўтмай ҳушини йўқотган. Қизни Бувайда туман Тез тиббий ёрдам бўлими 9-сонли шохобчасига олиб борилаётган вақтда вафот этган.

 

Шунингдек, Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, қизалоққа “Сефтокс-Навакаин” эритмаси юборилганда ножўя таъсир қилиши оқибатида аллергик реакцияни юзага келтирган ва нафас йўллари беркилиб қолган. Уй шароитида мазкур ҳолатни олдини олишда фойдаланиладиган дори воситалари йўқлиги сабаб ўлим ҳолати қайд этилган.

 

Ҳолат юзасидан юритилган иш Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 102-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) 1-қисми билан малакаланиб, унинг аёл киши экани, муқаддам судланмагани, жабрланувчининг қонуний вакилини унга нисбатан даъвоси йўқлигини енгиллаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олиб, модда санкциясида назарда тутилган 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.