Ҳиндистон Бош вазири ШҲТ саммитида иштирок этади
Ташриф доирасида, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ўтказилади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ҳиндистон бош вазирининг расмий идораси хабар берди.
Саммит давомида етакчилар ташкилотнинг сўнгги йигирма йиллик фаолиятини таҳлил қилиши ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик ҳолати ва келгуси истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда. Саммитда, шунингдек, минтақавий ва глобал аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам муҳокама этилади.
Дастлабки маълумотларга кўра, Нарендра Моди саммит доирасида бир нечта икки томонлама учрашувлар ўтказади.








