Самарқанд ШҲТ саммитига тайёр—фото
Саммитда давлат етакчилари уч йилда илк бор тўлиқ таркибда йиғилади.

Аввалроқ 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилиши хабар қилинганди.

Самарқанд саммитида ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари сўнгги уч йилда биринчи марта бир жойга тўпланади ва тарихда илк бор 15 мамлакат раҳбари иштирок этиши кутилмоқда.

Айни пайтда Самарқанд саммитни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Шаҳар кўчаларига ШҲТ ва унга аъзо мамлакатлар байроқлари, саммитга бағишланган афишалар ўрнатилган.

Саммит арафасида Самарқандда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Хусусан, янги муҳташам ва замонавий аэропорт, Халқаро туризм маркази қурилди. Марказ ҳудудида жами 10 та объект бунёд этилди – 8 та меҳмонхона, Конгресс холл ҳамда Карвонсарой комплекси барпо этилди.


Анжуманга аллақачон хорижий меҳмонлар ташриф буюришни бошлаган.








