Биз бу урушда АҚШсиз ғалаба қозона олмаймиз—Зеленский
АҚШ ҳарбир ёрдам кўрсатиш бўйича етакчи ҳисобланади.

Украина Россия билан урушда АҚШ ёрдамисиз ғалаба қозона олмайди, деди президент Владимир Зеленский.
Давлат раҳбари, шунингдек, АҚШ Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича етакчи эканини ва уларсиз ўз ерларини қайтариб ололмаслигини айтган.
Зеленский Республикачилар партияси Украинани демократларга қараганда камроқ қўллаб-қувватлашлари ҳақидаги баёнотларга изоҳ берди. У иккала партия ҳам Украинани қўллаб-қувватлашига ишонч билдирган. Ноябрь ойида АҚШда Вакиллар палатасига сайловлар бўлиб ўтади, натижада Конгресс қуйи палатасида назорат республикачиларга ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киевга келиб, Украинага 675 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдамни эълон қилганди.








