Ўзбекистон

Чироқчида пора олмаган ИИБ ходими пул билан мукофотланди

Унга самарқандлик ҳайдовчи томонидан пора таклиф қилинган.

Чироқчида пора олмаган ИИБ ходими пул билан мукофотланди

 

 

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида фуқаро томонидан таклиф этилган порани олмаган профилактика инспектори пул мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

 

Жорий йилнинг 10 июнь куни Чироқчи туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори Нурбек Оқназаров туманнинг тоғли ҳудуди бўлган “Лангар” МФЙда хизмат олиб бораётганда Самарқанд вилоятига тегишли “Нива” русумли автомашинага дуч келади. У автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчи билан мулоқотга киришади. Меҳмон ўзини Б.П. деб таништириб, тегишли ҳужжатлари йўқлигини айтади.

 

Автомашинада бўлган икки нафар вояга етмаган бола Чироқчи тумани Хонтепа қишлоғида яшовчи Р.М. ва А.С. эканлигини, уларни қишлоқ ҳудудида ўсадиган “Каррак” ўсимлигини йиғиш учун ёллаганини билдиради.

 

Ходим автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқариш ва вояга етмаган шахсларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари бўйича ҳужжатлар расмийлаштиради.

 

Самарқанд вилояти Нуробод туманида яшовчи фуқаро Б.П. профилактика инспекторига ишни ўз фойдасига ҳал этиш эвазига пора таклиф қилади. Катта лейтенант унга бу иши жиноят эканлигини, агар ниятидан қайтмаса, қонуний чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирса-да, фуқаро унамайди. 

 

Натижада профилактика инспектори бу ҳақда Чироқчи туман ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилади. Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б. П. профилактика инспектори Н. Оқназаровнинг хизмат хонасида 5,5 млн сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида далилий ашёлар билан қўлга тушган.

 

Чироқчи туман прокуратураси томонидан фуқаро Б. П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

“Ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиб, коррупсион ҳолатни олдини олгани ва фуқароларда ички ишлар органларига бўлган ишончни мустаҳкамлагани учун катта лейтенант Нурбек Оқназаров бошқарма раҳбарияти томонидан пул мукофоти билан тақдирланди”, — дейилади хабарда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Чироқчида пора олмаган ИИБ ходими пул билан мукофотланди | Zamon.uz