Ўзбекистонга туристлар 8 ой ичида нима мақсадда келган?
Энг кўп сайёҳ қариндошларини йўқлаш учун келгани айтилмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари:
•қариндошларни йўқлаш — 2731,8 минг киши;
(август ойида 577,4 минг нафар)
•дам олиш — 208,8 минг киши;
(август ойида 39,0 минг нафар)
•хизмат юзасидан — 44,5 минг;
(август ойида 7,7 минг нафар)
•даволаниш — 50,5 минг киши;
(август ойида 6,1 минг нафар)
•тижорат — 11,2 минг киши;
(август ойида 2,2 минг нафар)
•ўқиш мақсадида — 2,9 минг киши;
(август ойида 0,5 минг нафар)







