Сирдарё вилоятида ер қимирлади
Зилзила кучи 5 та ҳудудда сезилган.

Бугун, 12 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 21:32 да Сирдарё вилоятида 2,9 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 40,37 градус шимолий кенглик; 68,71 градус шарқий узунлик. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 108 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Янгиер шаҳрида—3 балл, 14 км.
Гулистон шаҳрида—3 балл, 14 км.
Ховос туманида—3 балл, 16 км.
Боёвут туманида—2-3 балл, 20 км.
Гулистон туманида—2-3 балл, 23 км.








