АҚШ ўзи санкция киритган Лавровга виза берди
Россия бош дипломати БМТ Бош ассамблеясида иштирок этиши кутилмоқда.

АҚШ Сергей Лавров ва Россия делегациясининг бошқа аъзолари БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиши учун виза берди. Бу ҳақда РФ ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
“Делегациянинг бошқа аъзоларига ҳам виза берилишини, шунингдек, логистика масаласининг ҳал этилишини кутмоқдамиз”, – дейилади вазирлик ахборотида.
Ўз навбатида Россия президентининг матбуот котиби Сергей Песков Вашингтон виза тақдим этмай, ўз мажбуриятларини бузаётганини таъкидлаган.
“АҚШ ўз мажбуриятларини бузмоқда. Улар Бош ассамблеяга кетаётган ҳаммага виза бериши шарт”, – деган у.
Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ҳам АҚШни мажбуриятларни бажармасликда айблаганди.







