Ҳиндистондаги меҳмонхонада ёнғин чиқди
Бино ичида одамлар қолиб кетган.

Ҳиндистоннинг Секундерабад шаҳридаги меҳмонхонага туташ кўргазма залида ёнғин юз берди. Ҳодиса оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлган.
Полиция етиб келганида кўргазма зали ва меҳмонхона қуюқ тутунга тўлган. Ўт ўчирувчилар нарвон ёрдамида тепа қаватларга чиқиб, ҳушсиз ётганларни қутқаришга муваффақ бўлишган. Баъзилар ўзлари деразалардан сакраб омон қолган.
Полиция воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда. Тахминларга кўра, алангага тунда заряд қилиш учун қолдирилган электр транспорт воситаси сабаб бўлган.







