Алатау'нинг ўлимига нима сабаб бўлган?
Жирафа Тошкент ҳайвонот боғига 3 ёшлигида олиб келинганди.

Тошкент ҳайвонот боғи бош ветеринар шифокори Маҳмуд Кузибаев жонивор ўлими сабаблари ҳақида сўзлаб берди.
Унинг айтишича, ўлимдан кейинги патологоанатомик ва лаборатор текширувлари натижаларига кўра, ҳайвоннинг ўлими провентрикуляр тимпания туфайли юзага келган мия ишемияси туфайли содир бўлган.
Тимпания, ўз навбатида, ўн икки бармоқли ичакнинг туғма нуқсони туфайли ҳосил бўлган.
“Алатау бизга 2016 йилда 3 ёшлигида келтирилган. Бизда унинг яшаши ва тўлақонли озиқланиши учун энг маъқул шароитлар яратилган эди, шунингдек, барча профилактик ветеринария тадбирлари ҳам ўз вақтида ўтказилган”, - дейилган ҳайвонот боғи хабарида.







