Ўзбекистон

Кинофестиваль Ўзбекистон санъати ривожида муносиб из қолдиришига ишонаман — Шавкат Мирзиёев

Президент халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади.

Кинофестиваль Ўзбекистон санъати ривожида муносиб из қолдиришига ишонаман — Шавкат Мирзиёев

 

 

Бугун, 14 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълн қилинди.

 

“Аввало, сиз, азизларни – дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган машҳур актёр ва режиссёрлар, оператор ва рассомлар, продюсерлар ҳамда киношунос олимлар, атоқли маданият ва санъат арбобларини “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

 

“Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун” деган эзгу ғоя асосида ўтказилаётган мазкур анжуманда жаҳоннинг 35 давлатидан 300 дан зиёд кино усталари иштирок этаётгани ярим асрдан ортиқ тарихга эга бўлган Тошкент халқаро кинофестивали бугун – Янги Ўзбекистон шароитида янгича мазмун ва қиёфага эга бўлиб, санъат оламида янада муносиб обрў-эътибор топиб бораётганидан далолат беради.

 

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда кино санъатини замон талаблари асосида ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Дунёдаги нуфузли кинокомпаниялар билан алоқалар йўлга қўйилиб, 30 дан ортиқ давлатлар билан ҳамкорликда бадиий фильмлар яратиш бўйича келишувларга эришилди. Миллий ва хорижий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида киношаҳарчалар бунёд этилмоқда. Ўзбекистонда фильм суратга олишни истаган чет эл компаниялари учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратилмоқда.

 

Сизлар фестиваль кунлари кино соҳасидаги ислоҳотларимиз билан танишиб, бу борадаги ишларимиз самарасини ошириш бўйича фойдали таклифларингизни билдирасиз, деб умид қиламан.

 

Бугун ўз ишини бошлаётган кинофестиваль самимий учрашув ва мулоқотлар, қизғин баҳс-мунозаралар, кўплаб янги бадиий асарлар тақдимоти билан барча иштирокчилар фаолиятида, Ўзбекистон маданияти ва санъати ривожида муносиб из қолдиришига ишонаман.

 

Сиз, азизларни XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиши билан яна бир бор табриклаб, ушбу улкан санъат байрами унутилмас лаҳзаларга бой бўлиши, кино оламида янги ном ва истеъдодларни кашф этиб беришини тилаб қоламан.

 

Барчангизга мустаҳкам соғлик, ижодий ютуқлар, кинофестиваль ишига эса муваффақиятлар тилайман”, — дейилади табрикда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Кинофестиваль Ўзбекистон санъати ривожида муносиб из қолдиришига ишонаман — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz