Оқ уй Россия армияси салоҳияти ҳақида қандай фикрда?
РФ қўшинларининг Украинада катта муаммоларга дуч келгани қайд этилган.

Россия армияси кўплаб қийинчиликларга дуч келди. Аммо ҳамон катта потенциалга эга. Бу ҳақда Оқ уй вакили Жон Кирби маълум қилди.
“Улар (Россия қўшинлари) кўплаб қийинчиликларга дуч келди. Аммо бу ҳамон йирик ва қудратли армия. Путиннинг ихтиёрида катта ҳарбий салоҳият сақланиб қолмоқда. Ундан нафақат Украинада, балки бошқа жойларда ҳам фойдаланиш мумкин”, – деган Кирби Оқ уйда ўтган брифингда.
Шунингдек, амалдор АҚШ миллий мудофааси стратегиясида Россия асосий таҳдид деб белгиланганини ва буни тўғри деб ҳисоблашини айтган.
Аввалроқ Зеленский Россия билан музокара ўтказмаслигини айтганди.







