АҚШ Рамзан Қодировга қарши санкциялар киритди
Санкциялар унинг оила аъзоларига ҳам тегишли.

Рамзан Қодиров ва унинг оила аъзоларини ўз ичига олган Россияга қарши янги санкциялар жорий этилган. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг маълум қилди.
Украинадаги воқеалар билан боғлиқ санкциялар рўйхатига Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров, унинг қизлари ва рафиқаси киритилган.
“Қодиров Владимир Путин билан алоқалари натижасида катта бойлик тўплади. Унинг таркибига Бирлашган Араб Амирликларидаги уй, шахсий ҳайвонот боғи ва қимматбаҳо машиналар киради”, — дейилади АҚШ Молия вазирлиги ахборотида.
Рамзан Қодиров Канада, Австралия, Европа Иттифоқи, Япония, Швейсария ва Буюк Британиянинг “қора рўйхати”га ҳам киритилган.








