Наманганда Range Rover ЙҲТга учради
Ҳолат юзасидан ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

Бугун, 15 сентябрь куни Наманган шаҳрида 2 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, соат 15:00 ларда Наманган шаҳар “Ҳамроҳ” ва Ж.Мангуберди кўчалари кесишмасида жойлашган чорраҳада Nexia русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган Range Rover русумли автомашинага йўл бермаслиги оқибатида икки автомашина иштирокида тўқнашув содир бўлган.
“Натижада ҳар иккала транспорт воситаси техник шикастланган. Жабрланганлар йўқ”, — дейилади хабарда.








