Ўзбекистонда iPhone 14 сотуви бошланди
Бозорга унинг 40 донадан иборат кичик партияси келтирилган.

Бугун Тошкентдаги “Малика” технология бозорида янги iPhone 14, iPhone 14 Pro смартфонлари сотуви бошланди. Бу ҳақда Repost.uz нашри хабар берди.
Сотувчилардан бирининг сўзларига кўра, бозорга тахминан 40 донадан иборат кичик партия олиб келинган.
Эрталаб қора ва асосий конфигурациядаги iPhone 14 Pro нархи 2200 долларгача етди, тушдан кейин эса 1800 долларгача тушди.








