Тошкентда уюшган жиноятчилар қўлга тушди
Улар ДХХ ва ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбирда ушланган.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 8-сентябр куни фуқаронинг машинасини тортиб олиб, ундан пул талаб қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи З.М., З.У. ва А.К.лар фуқаро Р.Ж. бошқарувидаги Некcия–3 русумли автомашинасини тортиб олиб, уни қайтариб бериш эвазига товламачилик йўли билан 6.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилган.
Тезкор тадбир ўтказиш пайтида З.М., З.У. ва А.К.лар 5.000 АҚШ долларини Юнусобод тумани 10-мавзесида олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.








