Хитойда 200 метрли бино бутунлай ёниб кетди
Унда катта миқдорда ёнилғи сақлангани айтилмоқда.

Хитойда 200 метрли осмонўпар бино 20 дақиқада бутунлай ёниб кетди, дея хабар бермоқда “Reuters” нашри.
Қайд этилишича, ёнғин Чангша шаҳридаги China Telecom давлат алоқа оператори биносида содир бўлган. Воқеа жойига 300 га яқин ўт ўчирувчи ва 40 га яқин техника етиб борган. Шундан сўнг олов ўчирилган.
Жароҳат олганлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Тахминларга кўра, ҳодиса оқибатида бир неча юз киши ҳалок бўлган.
Журналистлар 42 қаватли осмонўпар бинода серверлар учун 35 тоннага яқин ёнилғи сақланганини айтмоқда.








