Жаҳон

Жапаров чегарадаги вазият бўйича халқига мурожаат қилди

Давлат раҳбари нима бўлганда ҳам Қирғизистон бир метр ерни бермаслиги ва миллий манфаатларни қатъият билан ҳимоя қилишини таъкидлади.

Жапаров чегарадаги вазият бўйича халқига мурожаат қилди

 

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг халқига мурожаати эълон қилинди.

 

Унда қуйидагилар қайд этилди:

 

▪️ Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирилди. Улар муқаддас бурч йўлида ҳалок бўлдилар – юрт сарҳадларини асраш, бир метр ҳам ер бермаслик. Қурбонларнинг оилаларига давлат ёрдам беради.
 

▪️ Чегарачиларга ўқлар “дўли” ёғишидан қўрқмай, қаҳрамонлик кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.
 

▪️ Қурбонлар фақат Қирғизистон томонида эмас. Тезкор маълумотларга кўра, Тожикистон томони ҳам катта йўқотишларга учраган. Чегаралар масаласи ҳал этилмаган, шунинг учун низолар келиб чиқмоқда.
 

▪️Нима бўлганда ҳам Қирғизистон бир метр ерни бермайди ва миллий манфаатларни қатъият билан ҳимоя қилади.
 

▪️ Ўзбекистон билан чегара масалалари деярли ҳал қилинган, Тожикистон билан эса йўқ. Тарих шуни кўрсатадики, бу масалалар сабр-тоқат ва пухталик билан кўриб чиқишни талаб қилади. Қирғизистон уларни имкон қадар тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Жапаров чегарадаги вазият бўйича халқига мурожаат қилди | Zamon.uz