Ўзбекистон

Андижонда Кобальт ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини “босиб кетди”

Холат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

Андижонда Кобальт ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини “босиб кетди”

 

 

Ижтимоий тармоқларда “Андижонда Кобальт ҳайдовчиси ГАИ ходимини автомашина капотида сайр қилдирди” сарлавҳали видеохабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди. 

 

Ҳолат 15 сентябрь куни соат 22:00 ларда Андижон шаҳрининг Миллий тикланиш ва Амир Темур шоҳкўчалари кесишмасида содир бўлган. Мазкур чорраҳада хизмат ўтаётган ЙПХ инспектори Бобур майдонида хизмат олиб бораётган инспекторнинг хабарига кўра Кобальт русумли автомашинанинг тўхтамасдан ҳаракатланаётгани бўйича маълумот олган. Шундан сўнг ходим ушбу автомашинани тўхтатмоқчи бўлиб, унинг олдига келган ва бир неча бор огоҳлантириш берган. 2003 йилда туғилган ҳайдовчи инспекторнинг тўхташ буйруғига бўйсунмасдан, унинг устига бостириб кетган. Инспектор эса ўзини олиб қочишга улгурмай, автомашинанинг олди капот қисмига осилиб қолган. Автомашина жойидан кескин қўзғалишиб, ўнг томонга кескин бурилган вақтида инспектор автомашина капотидан сирпаниб йиқилиб тушган.

 

Ҳодиса оқибатида инспекторнинг қўл-оёқлари жароҳатланган ва алоқа воситалари синиб шикастланган.

 

“Мисрда Ал-Азҳар институтида ўқийман. Воқеадан олдин машина ёритгичларини ўзгартирганим учун инспектор тўсиб, баённома расмийлаштирганди. Бу сафар иккинчи марта тўхтатса, машинани олиб кириб қўйиши мумкин деб бўйсунмасдан кетгандим”, — дейди ҳайдовчи.

 

Фуқаро К.В.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва автомашина вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган. 

 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Андижон шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда Кобальт ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини “босиб кетди” | Zamon.uz