Вазирлар Маҳкамасида янги тайинловлар амалга оширилди
Бу бўйича кеча, 17 сентябрь куни Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, Шуҳрат Жўрабоевич Ҳакимов Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими мудири этиб тайинланган.
Нодирбек Анваржонович Ҳошимов Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятининг Халқаро ҳамкорлик масалалари шўъбаси мудири этиб тайинланган.
Шунингдек, Сарвар Фаниевич Ашуров Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимига тайинланган.








