Жаҳон

Мутахассислар кўз равшанлигини таъминловчи 2 та антиоксидантни аниқлашди

У кўз ўтмаслашиши хавфини 26 фоизга камайтиради.

Мутахассислар кўз равшанлигини таъминловчи 2 та антиоксидантни аниқлашди

 

 

АҚШнинг Бетесда миллий кўз институти мутахассислари кўз равшанлигини таъминловчи иккита антиоксидантни аниқлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозир дунё бўйича тахминан 2,2 миллиард кишининг кўриш қобилияти сусайган. Уларнинг катта қисмини 50 ёшдан ошган одамлар ташкил этади. 

 

Аслида нигоҳларнинг ўтмаслашиши 40 ёшдан бошланади. Вақт ўтган сари узоқ ёки яқинни кўриш қобилияти заифлаша боради. Кексайганда эса аксарият кишилар газета-журнал ва китобларни кўзойнаксиз ўқишга қийналиб қолади. Баъзиларда эса кўриш қобилияти томоман йўқолади.

 

Бетесда миллий кўз институти мутахассислари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида ушбу муаммонинг олдини олиш йўли топилди.

 

Яъни олимлар иккита антиоксидант ёрдамида кўз ожизлиги хавфини чорак фоиздан кўпроқ камайтириш мумкинлигини исботлади. Бунинг учун илгари ишлаб чиқилган мавжуд озуқавий қўшимчалар формуласи ўзгартирилди.

 

Беш йил давом этган ва 4000 нафарга яқин киши қатнашган тажриба иштирокчиларидан бир гуруҳи С витамини, мис, рух ва бета-каротинни ўз ичига олган қўшимчаларни қабул қилди. Иккинчи гуруҳ янги формулага асосан тайёрланган, яъни лутеин ва зеаксантин антиоксидантлари билан бойитилган доривор таркибга эга қўшимчалардан фойдаланди.

 

Якунда янги формулага эга озуқавий қўшимча кўз ўтмаслашиши хавфини 26 фоизга камайтириши аниқланган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Мутахассислар кўз равшанлигини таъминловчи 2 та антиоксидантни аниқлашди | Zamon.uz