Қирғизистонда 19 сентябрь Миллий мотам куни деб эълон қилинди
У қирғиз-тожик чегарасида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланади.

Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров 19 сентябрни Миллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Миллий мотам кунида бутун мамлакат бўйлаб, шунингдек, хориждаги дипломатик ва консуллик идоралари биноларида Қирғизистон давлат байроқлари туширилади.
Эслатиб ўтамиз, 14-сентябр куни қирғиз-тожик чегарасида қуролли можаро бошланганди. Қирғизистоннинг Боткен вилоятида икки давлат ҳарбий хизматчилари ўртасида отишма содир бўлган.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қуролли тўқнашувлар натижасида 36 киши ҳалок бўлган, 134 киши яраланган.








