Ўзбекистон

Тошкентда ИИО ходимлари аёл кишини уйидан мажбурлаб олиб кетишди

Ҳолатга шаҳар ИИББ расмий изоҳ берди.

Тошкентда ИИО ходимлари аёл кишини уйидан мажбурлаб олиб кетишди

 

 

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди. 

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 август куни Н.Б. ва З.А. Шайхонтоҳур тумани Жангоҳ мавзесида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузишган. 

 

Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро Н.Б. чақирилган вақтда ички ишлар органлари ходимининг ИИБга кўрсатилган муддатда келиш тўғрисидаги қонуний талабларини бажармаган. Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси билан баённома расмийлаштирилган ва кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган. 

 

Фуқаро Н.Б. бир неча маротаба суд томонидан чақиртирилган бўлишига қарамасдан сабабсиз суд мажлисига келмаганлиги сабабли уни мажбурий келтириш қарори чиқарилган.Жорий йилнинг 9 сентябрь куни фуқаро Н.Б. ИИО ходимлари томонидан мажбурий тартибда судга олиб кетилаётганлиги ҳолати видеода акс этган.

 

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан фуқаролар Н.Б. ва З.А.ларга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Ходимларнинг ҳаракати юзасидан прокуратура томонидан текширув ўтказилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда ИИО ходимлари аёл кишини уйидан мажбурлаб олиб кетишди | Zamon.uz