Ўрта Чирчиқда бетон ташувчи юк машинаси ЙТҲга учради
У 2 та автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида 3 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.
Ҳодиса бугун, 19 сентябрь куни соат 16:00 ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган Олмалиқ–Тошкент автомобиль йўлининг 32-километрида юз берган. 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Л. HOWO русумли бетон ташувчи юк автомобилни бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда келаётган, 1996 йилда туғилган Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи А.Б. бошқарувидаги Спарк ҳамда 1995 йилда туғилган Юқори Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи Б.Н. бошқарувидаги Матиз русумли транспорт воситаларига урилган.
ЙТҲ оқибатида ҳеч ким оғир жароҳат олмаган. Ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








