Раисий: АҚШ санкциялари чекловлар остидаги давлатларни бирлаштирмоқда
Эрон президенти санкциялар бу давлатларни мустаҳкамлаётганини айтди.

Эрон президенти Иброҳим Раисий АҚШ санкцияларини самарасиз деб атади. Унинг фикрича, бу каби чоралар чекловлар остидаги давлатларнинг яқинлашувига олиб келади.
“Ҳа, улар бизга чекловлар, муаммо ва қийинчиликлар туғдириши мумкин. Аммо бир неча давлат санкциялар остида. Улар бу давлатларни бирлаштиради, янада мустаҳкамлайди. Ва бу Америка санкцияларини самарасиз қилади”, – деган у CBS телеканалига берган интервьюсида.
Бунга жавобан телеканал журналисти Хитой, Эрон ва Россия ўзаро яқинлашаётганини тан олган.
Аввалроқ Вашингтон Эронни кузатиб туриш мақсадида йирик дронлар бўлинмасини тузиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.







