Фарғонада бензовоз ёниб кетди
Ҳодисага қисқа туташув сабаб бўлган.

Бугун, 20 сентябрь куни Фарғона шаҳрида ёқилғи ташувчи юк машинаси ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, соат 15:24 да Фарғона шаҳар Ёрмазор “МФЙ” Ал-Фарғоний кўчасида ҳаракатланиб кетаётган ГАЗ-53 русумли бензовознинг матор қисмидги кабелларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган.
Воқеа жойига ёнғин-қутқарувчилар гуруҳи соат 15:28 да етиб бориб, 15:29 да олов қуршаб олинган ва 15:31 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, автомобилнинг матор қисми ёниб зарарланган.








