Жаҳон

Қозоғистонда армияга борганлар университетга имтиёзли қабул қилинади

Лойиҳани амалга ошириш 2023 йилда бошланади.

Қозоғистонда армияга борганлар университетга имтиёзли қабул қилинади

 

Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Фан ва олий таълим вазирлиги, шунингдек, етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташга бўлган қизиқишини ошириш бўйича янги лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.

 

Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, мазкур лойиҳа ҳарбий хизматни ўтаб бўлган барча фуқароларга суҳбат натижаларига кўра, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлганидан кейин икки йил ичида олий таълим муассасаларига тўлов асосида ўқишга кириш имконини беради. Шунинг учун, тақвимга кўра, кузда армиядан келганидан сўнг, улар ўқишга киришлари мумкин. Собиқ ҳарбий хизматчилар олий таълим муассасаларининг ҳарбий кафедраларида бепул ўқиш имкониятига эга бўлади.

 

«Ҳарбий хизматчиларга ҳарбий хизматни ўташ даврида шахсий фазилатлари, намунали хулқ-атвори ва жанговар тайёргарликда эришган юксак натижалари асосида олий таълим муассасаси гранти ҳисобидан бепул олий таълим олиш имконияти яратилмоқда. Бундай ёшларга Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий таълим муассасаларида олий ўқув юртларига кириш миллий имтиҳонини ҳисобга олмаган ҳолда ўқиш имконияти тақдим этилмоқда. Ҳарбий таълим муассасаларига имтиҳонсиз киришда ва фуқаролик олий таълим муассасаларига таълим грантларини олишда Ватан олдидаги бурчини адо этган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ҳам устувор ҳисобланади. Лойиҳани амалга ошириш таълим соҳасидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишни талаб қилмайди» , — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги қирққа яқин олий таълим муассасаларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга таълим олишда имтиёзлар берилгани тасдиқланди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қозоғистонда армияга борганлар университетга имтиёзли қабул қилинади | Zamon.uz