Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди

Йиғилишда Стратегик ислоҳотлар агентлиги фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинган.

Шавкат Мирзиёев ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди

 

Бугун, 20 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва натижадорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

 

Давлат раҳбарининг 9 сентябрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилганди. Йиғилишда мазкур Агентлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилиниб, устувор йўналишлар кўрсатиб ўтилди.

 

“Ислоҳотлар натижасида ижобий ўзгариш бўлиши, одамлар буни ўз ҳаётида сезиши керак. Агентлик бунинг учун устувор ислоҳотларни аниқлайдиган, уларни ўзаро мувофиқлаштирадиган ва натижадорликни таъминлайдиган тузилмага айланиши лозим”, – деди Президент.

 

Йиғилишда шу борадаги асосий вазифаларга тўхталиб ўтилди. Алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ислоҳотларнинг устуворлиги ва мантиқий кетма-кетлигини белгилаш, давлат дастурлари ижросини мониторинг қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва тегишли чоралар кўриш шундай муҳим вазифалардан ҳисобланади.

 

Масалан, таҳлиллар қишлоқ ва сув хўжалиги, ер муносабатлари, иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш, транспорт, коммунал хўжалиги, тиббиёт каби соҳаларда қўйилган мақсадларга эришилмаганини кўрсатмоқда. Стратегик ислоҳотлар агентлиги бундай муаммоларни танқидий таҳлил қилиб, ишни жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилайди.

 

Иш ўринлари кўпайиши ва аҳоли даромадлари ўсиши учун иқтисодиётнинг устувор тармоқларини аниқлаш ҳам жуда муҳим. 

 

Шу боис давлат раҳбари аҳолининг барча қатламларига ижобий таъсир қиладиган ислоҳотларни аниқлаб, “йўл харитаси” ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берди. Бунда аҳолидан энг кўп мурожаат бўлаётган соҳаларга эътибор қаратиш, улар бўйича нимага эришилиши ва халқ нима манфаат кўришини аниқ кўрсатиш зарурлигини таъкидлади.

 

Устувор соҳаларни ислоҳ қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда халқаро экспертлардан иборат Лойиҳа гуруҳларини шакллантириш вазифаси қўйилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.