Тошкентда юк машинаси ағдарилган кўприк ёпилади
Бунга қурилиш-таъмирлаш ишлари сабаб қилиб кўрсатилган.

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Қушбеги кўприги айланма йўлининг бир қисми ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли кўприкнинг Кичик Халқа йўли кўчасидан Сергели томонга йўналган қисми 24 cентабрь куни соат 00:00 га қадар ёпилади.
“Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишини тавсия қилиб, ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 10:30 ларда кўприкнинг ушбу қисмида “HOWO ZZ3” русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетганди.








