Жаҳон

Ван И АҚШ-Хитой муносабатларининг жорий ҳолатига баҳо берди

У Пекин Вашингтон учун таҳдид эмаслигини таъкидлаган.

Ван И АҚШ-Хитой муносабатларининг жорий ҳолатига баҳо берди

 

Пекин ва Вашингтон ўртасида “янги совуқ уруш”нинг бошланиши бутун дунё учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Нью-Йоркда АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжер билан учрашувда маълум  қилди.

 

“АҚШ Хитойга нисбатан прагматик ва оқилона сиёсатга қайтиши лозим, уч-Хитой-Америка қўшма коммюникелар оқимига қайтиш, икки давлат муносабатлари сиёсий асосларини ҳимоя қилиш керак”, – деган дипломат.

 

У Вашингтоннинг Пекинни асосий таҳдид ва узоқ истиқболда энг йирик чақириқ сифатида кўришини хато деб атаган. Шу билан бирга Ван И АҚШнинг Тайвандаги ҳаракатлари икки томонлама муносабатларга жиддий зарар келтирганини таъкидлаган.

 

“Тайвань бўғозига тинчлик ва барқарорлик қайтиши учун Қўшма Штатлар “ягона Хитой” тамойилига қайтиши, “Тайвань мустақиллиги” ғоясига қарши чиқиши керак”, – деб қўшимча қилган Хитой бош дипломати.

 

Аввалроқ ХХРнинг Вашингтондаги элчиси АҚШни провокацияларни тўхтатишга чақирганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ван И АҚШ-Хитой муносабатларининг жорий ҳолатига баҳо берди | Zamon.uz