Ўзбекистон

4 та туманда бош имом ишдан бўшатилди

Мусулмонлар идораси бунинг сабабини очиқлади.

4 та туманда бош имом ишдан бўшатилди

 

Бугун, 21 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари раислигида республикадаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг йиғилиши бўлиб ўтди. 

 

Жуда кескин ва танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда жорий йилнинг ўтган даврида масжидлар имом-хатиблари, имом-ноиблари ва отинойилар томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинган.

 

Йиғилишда ўз вазифасига виждонан ёндашмаган, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини қондиришда жиддий саъй-ҳаракат қилмаган ва имомлик мақомига муносиб бўлмаган 4 нафар туман бош имоми ишдан олинган ва 1 нафарига “ҳайфсан” интизомий жазоси берилган. 

 

Жумладан:
—Сурхондарё вилояти Термиз тумани бош имоми Очилов Яҳё;
—Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани бош имоми Маматқулов Мамаюсуф;
—Андижон вилояти Шаҳрихон тумани бош имоми Турғунов Иззатуллоҳ;
—Тошкент шаҳар Сергели тумани бош имоми Ахбутаев Эшмурод эгаллаб турган ушбу лавозимларидан озод этилган.

 

Шунингдек, Фарғона вилояти Сўх тумани бош имоми Камолов Воҳиджонга интизомий чора кўрилган.

 

Шунингдек, йиғилишда жорий йилнинг 8 ойи давомида иш фаолиятдаги хато-камчиликларга йўл қўйгани сабабли 15 нафар имом-хатиб, 6 нафар имом-ноиби ва 2 нафар вилоят муҳтасиб вазифасидан озод этилгани, шунингдек, 19 нафар имом-хатиб ва имом ноибига “ҳайфсан” интизомий чораси берилгани алоиҳда таъкидланган. Йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилинган.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

4 та туманда бош имом ишдан бўшатилди | Zamon.uz