Жаҳон

БМТ Бош Ассамблеясида нималар муҳокама қилинди?

Бу йил дунёда озиқ-овқат етарли, аммо...

БМТ Бош Ассамблеясида нималар муҳокама қилинди?

 

Дунёдаги озиқ-овқат инқирозини яхшилаш учун ўғитлар етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш зарур, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Бош Ассамблеяда сўзлаган нутқида. 

 

"Бу йил дунёда озиқ-овқат етарли, аммо муаммо унинг тақсимланишида. Агар бозорда ўғитлар билан боғлиқ вазият барқарорлашмаса, озиқ-овқат таъминотининг ўзи навбатдаги муаммога айланиши мумкин", - дейди у.

 

Шу билан бирга, у бошқа глобал муаммоларга, хусусан, иқлим ўзгаришига қарши кураш ҳақида ҳам гапирди, унинг фикрича, бу "ҳар бир ҳукумат ва ҳар бир халқаро ташкилотнинг устувор йўналиши"га айланиши керак.

 

 Гутерришнинг қўшимча қилишича, “бизнинг дунёмиз қазиб олинадиган ёқилғига боғлиқ” ва дунёда карбонат ангидрид чиқиндилари рекорд даражада юқори. Бош котиб бу борада шошилинч чоралар кўриш, хусусан, ёқилғи қазиб олиш билан шуғулланувчи компанияларнинг ортиқча фойдасига солиқ жорий этиш зарурлигини қайд этди.

 

“Мен барча ривожланган мамлакатларни қазиб олинадиган ёқилғи ишлаб чиқарувчи компанияларнинг ортиқча фойдасига солиқ солишга чақираман”,- деди Гутерриш.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

БМТ Бош Ассамблеясида нималар муҳокама қилинди? | Zamon.uz