Деновда 356 млнлик дори-дармон талон-тарож қилинди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Денов туманида дори воситаларини ўзлаштирган дорихона мудири аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, департаментнинг Денов туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “G.Ph.” МЧЖнинг дорихона мудири Б.Д. ўзининг моддий жавобгарлигидаги 356,6 млн сўмлик дори-дармон воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








