Россиядан Ўзбекистонга кетаётган юк машинасида салкам 2 мингта жиноий иш ҳужжати топилди
Уларни икки нафар полиция ходими макулатурага топширган.

Оренбург вилоятидаги “Сагарчин” чегара постида трактор тиркамасига жойлаштирилган жиноий ишларнинг сиқилган ҳажмлари топилди. Бу ҳақда “База” телеграм каналида хабар қилинди.
Тергов-суриштирув давомида маълум бўлишича, жиноий иш материаллари Бошқирдистон полисияси томонидан қоғоз чиқиндиларига топширилган. Терговчилар сиқилган қоғозни қайта ишлаш учун Ўзбекистонга макулатурани йиғувчи “Экология РБ” компанияси жўнатганини аниқлади.
“Тиркамада 1956 та жиноий иш бўлиб, уларнинг учдан бир қисми йўқ қилинган деб топилди, қолганлари архивга топширилди. Уларнинг барчаси даъво муддати ўтганлиги сабабли тугатилган. Ишларни икки нафар полисия ходими макулатурага топширган ва бунинг учун улар 7 минг рублдан кўпроқ пул олган, — дейилади хабарда.








