БМТнинг Афғонистондаги офиси вақтинчалик Қозоғистонга кўчирилади
Бу бўйича махсус шартнома имзоланган.

БМТнинг Афғонистондаги офиси вақтинчалик Олма-Отага кўчади. Бу бўйича Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди ва БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмари Ди Карло ўртасида келишув имзоланган.
“БМТ бош котиби ўринбосари Қозоғистоннинг афғон халқига кўрсатаётган иқтисодий ва инсонпарварлик ёрдамини, шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ўтган йили август ойидаги Олма-Ота шаҳрида Афғонистонга кўмак кўрсатиш бўйича БМТ миссияси ходимларини вақтинчалик жойлаштириш бўйича қарорини юқори баҳолади. Учрашув якуни бўйича БМТнинг Афғонистондаги масофавий офисини Олма-Отага жойлаштириш бўйича келишув имзоланди”, – дейилади Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, томонлар Марказий Осиё ва Афғонистондаги умумий вазиятни ҳам муҳокама қилган.







