Намангандаги пахта майдонида ҳўкиз отиб ўлдирилди
Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Наманган вилоятидаги далалардан бирида мол отиб ўлдирилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур воқеа Уйчи туманида содир бўлгани аниқланган. Ҳозирда видеотасвирдаги фуқаролар туман ИИБга келтирилиб, ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Айбдорларга қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши таъминланади”, — дейилади хабарда.








