Жаҳон

Расман: Назарбоевга бағишланган кун энди давлат байрами эмас

Қозоғистонда биринчи президент куни байрами мақоми пасайтирилди.

Расман: Назарбоевга бағишланган кун энди давлат байрами эмас

 

Қозоғистон парламенти юқори палатаси (Сенат) Биринчи президент кунини давлат байрами мақомидан маҳрум қилди. Сенаторлар тегишли қонунга киритилган ўзгартиришларни маъқуллаган.

 

Бу таклиф аввалроқ мамлакат парламенти қуйи палатаси депутатлари томонидан берилганди. Депутатлар биринчи президент кунини давлат рамзлари куни, миннатдорчилик куни каби жамоавий аҳамиятга эга кун сифатида нишонлашни таклиф қилган.

 

Қозоғистонда биринчи президент куни 2012 йилдан буён нишонланди. У мамлакат илк раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг хизматларига ҳурмат юзасидан жорий этилганди. Шу пайтга қадар ҳар йилнинг 1 декабрь куни барча вилоятларда тантанали тадбирлар ўтказилган ва бутун Қозоғистонда дам олиш куни эълон қилиниб келинган.

 

Аввалроқ Қозоғистон пойтахти номини Остона деб ўзгартириш маъқулланганди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Расман: Назарбоевга бағишланган кун энди давлат байрами эмас | Zamon.uz