АҚШ “Мир” карталари масаласида турк банкларини огоҳлантирди
Бугун ушбу карталар бўйича Туркия ҳукумати махсус қарор қабул қилиши мумкин.

АҚШ Россиянинг "Мир" тўлов тизимини ишлатаётган Туркия банкларини санкциялар қўлланилишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Yeni Şafak газетаси хабар берди.
“АҚШ, шубҳасиз, Анқара ва Москва ўртасидаги муносабатларга аралашмоқда, у Россиянинг “Мир” тўлов тизимини ишлатган турк банкларига санкциялар билан таҳдид қилмоқда”, – дейилади хабарда.
Ўз навбатида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған жума куни “Мир” карталарининг мамлакатдаги кейинги фаолияти бўйича қарор қабул қилиниши мумкинлигини айтган.
Газета Анқара фақат БМТ томонидан киритилган санкцияларга амал қилишини таъкидлаган.
Аввалроқ Ўзбекистонда “Мир” карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатиб қўйилганди.







