Жаҳон

Боррель: Украина дони асосан муҳтож давлатларга етказиб берилмоқда

Дипломат "ғалла келишуви" аҳамияти ҳақида гапирди.

Боррель: Украина дони асосан муҳтож давлатларга етказиб берилмоқда

 

"Ғалла келишуви" озиқ-овқат инқирозини юмшатади, аммо уни бутунлай йўқ қилмайди. Бу ҳақда Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди.

 

"Украина ғалласининг учдан икки қисми европаликларга эмас, унга муҳтож бўлган давлатларга кетмоқда", — деган дипломат БМТ хавфсизлик кенгашидаги чиқишида.

 

Шу билан бирга Боррель бу айнан қайси давлатлар эканига аниқлик киритмаган.

 

Маълумот ўрнида: 22 июль куни Истанбулда Украина ғалласини экспорт қилиш бўйича тўрт томонлама шартнома имзоланди. Унга кўра, Россия тўртта порт орқали дон олиб чиқилишига розилик билдирган. Озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган илк кема 1 август куни йўлга чиқди.

 

Аммо сўнгги пайтларда Россия бу келишув тўлиқ бажарилмаётганини айтмоқда. Хусусан, Владимир Путин ғалланинг аксарият қисми ривожланган давлатларга олиб кетилаётганини маълум қилган. Украина ва Ғарб томони ўз навбатида буни инкор этган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Боррель: Украина дони асосан муҳтож давлатларга етказиб берилмоқда | Zamon.uz