Жаҳон

Ғарб толибларни терроризмга қарши курашга чақирди

Бу ҳақда АҚШ ва Европа давлатлари қўшма коммюникесида сўз боради.

Ғарб толибларни терроризмга қарши курашга чақирди

АҚШ ва Европа давлатлари "Толибон" ҳаракатини афғон фуқароларини террорчи гуруҳлар ҳужумидан ҳимоя қилишга чақирди. Бу АҚШ, ЕИ, Франция, Германия, Италия, Норвегия ва Буюк Британия тарқатган қўшма коммюникеда сўз боради. 

 

15 сентябрь куни юқоридаги давлатларнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари Нью-Йоркда йиғилган.

 

"Махсус вакиллар ва элчилар "Толибон"ни этник ва диний жамоаларни ИШИД ва бошқа террорчилар ҳужумларидан ҳимоя қилишга, шунингдек, ушбу ҳаракатларни содир этганларни жавобгарликка тортиш учун барча чораларни кўришга чақиради", — дейилади ҳужжатда.

 

Томонлар, шунингдек, аёллар ва этник ҳамда диний озчилик гуруҳларининг ҳуқуқлари чеклаб келинаётганига эътибор қаратган. Улар толибларни хотин-қизларнинг ўрта мактабга боришига қўйилган тақиқларни олиб ташлашга чақирган.

 

Аввалроқ АҚШ ва "Толибон" ўртасида асирлар алмашинуви амалга оширилганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ғарб толибларни терроризмга қарши курашга чақирди | Zamon.uz