Жаҳон

“Ҳамма ўзига жавоб бериши керак”

Зеленский Германияни танқид қилди.

“Ҳамма ўзига жавоб бериши керак”

 

Германия Киевга танк ва бошқа зирҳли техника етказиб беришни истамайди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Bild газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

 

"Агар бизга танк беришни истамасангиз, биз хафа бўлмаймиз, сиз мустақил давлатсиз. Аммо илтимос, аввал Америка, кейин Германия, кейин Польша деманг. Керак эмас. Ҳамма ўзига жавоб бериши керак", — деган у.

 

Берлин август ойида Украинага қурол етказиб беришда муаммога дуч келганини маълум қилган. Сентябрь ойида Германия қуролли кучлари иттифоқи буни тасдиқлади. Ҳозирги кунда германияликлар Киевга MARS ялпи ўт очиш реактив тизимларини, ўзиюрар Panzerhaubitze 2000 гаубицаларини ҳамда Gepard зенит тизимларини етказиб берган.

 

Шу билан бирга Бундесвер бошқа давлатлар қўллаб-қувватламаса, Украинага танк етказиб бермаслигини маълум қилган.

 

Аввалроқ Олаф Шольц Германияга ўта замонавий қуроллар етказиб беришга ваъда берганди.

custom img

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилдаги икки масжидга ўт қўйди

Ҳодиса икки кун аввал юз берган қонли тўқнашув ортидан содир бўлди.

custom img

Хитойда “Хунся” тайфун сабаб 700 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

Гуандун провинциясида кучли шамол ва жала ёғиши сабаб фавқулодда чоралар кучайтирилди.

custom img

Бадахшонда "Толибон" ва Озодлик фронти ўртасида қуролли тўқнашув юз берди

Қуролли тўқнашувлар кучайиши "Толибон" бошқарувидан норозилик, этник вакиллик ва табиий ресурслар билан боғлиқ муаммолар оқибати сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Кремль Тўқаевнинг Украинадаги можарони музлатиш таклифини рад этди

Кремль Тўқаевнинг таклифини амалдаги шароитда амалга ошириб бўлмаслигини билдирди. Россия бу борадаги асосий шарт сифатида ўз мақсадларига эришишни кўрсатди.

custom img

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Омскдаги музокараларда можарони "Истанбул формуласи 2.0" асосида ҳал этишни таклиф қилиб, тинчликка буюк давлатлар кафолати остида эришиш мумкинлигини билдирди.

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"