Меҳмонхона эгаси энергия учун ҳисобни кўргач, касалхонага тушиб қолди
Ҳодиса Сицилия оролида юз берган.

Сицилиядаги меҳмонхона эгаси ўтган ойга нисбатан қарийб 10 баравар ошган энергия тўловини кўргач, хушини йўқотиб, касалхонага ётқизилди.
Меҳмонхона эгаси 9 октябргача тўлаши керак бўлган 83 минг евролик ҳисобни кўриб, тоби қочган.
Маълумотларга кўра, бир ой олдин тўлов 9 минг евродан ошмаган. Бундай харажатлар, тадбиркорнинг қайд этишича, 1 октябрдан меҳмонхонани ёпиш билан таҳдид қилмоқда.
Меҳмонхона эгаси энергетика компанияси даъволарининг асослилигини аниқлаш учун адвокатларга мурожаат қилди.







